ҚАЙРОҚҚУМ ДЕНГИЗИДА КАТТА ПАРТИЯ БАЛИҚЛАР БИЛАН БРАКОНЬЕРЛАР УШЛАНДИ

Тожик денгизи ҳудудида жуда кӯп миқдорда овланган ӯлжа билан ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланадиган браконьерлар қӯлга олинди.

Суғд вилоятида Қайроққум сув омборида ноқонуний балиқ тутаётган беш нафар маҳаллий аҳоли қӯлга олинди, деб ёзади Sugdnews.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитетининг ӯсимлик, ҳайвонот дунёси ва балиқ захираларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати ходимлари жиноят содир бӯлган жойда браконьерларни қӯлга олишга муваффақ бӯлди.

Уларнинг барчаси шу пайтда Тожик денгизи ҳудудида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланган.

«Тахассу-15» резина қайиғи ва оғирлиги 72 килограмм бӯлган 220 дона балиқ топилди”, қайд этди Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитетидаги манба.

Тутилган балиқлар орасида судак, карас ва жерех турлари мавжуд. Аниқланишича, браконьерлар балиқ овлаш учун нейлон тӯрлардан фойдаланган. Ҳаммаси бӯлиб узунлиги 1,5 минг метр бӯлган 15 та тӯр мусодара қилинди.

Барча беш нафар шахсга нисбатан республика жиноят кодексининг тегишли моддалари бӯйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тӯғрисидаги баённомалар тузилган.

Аввалроқ Суғд вилоятида барча сув ҳавзаларида балиқ овлаш қатъий таъқиқланган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: