ЖАҲОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТАШКИЛОТИ ХАЛҚАРО САЁҲАТЛАРДА ЧЕКЛОВЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШНИ ТАВСИЯ ЭТМОҚДА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда вазиятлар комитетининг ӯнинчи йиғилишида иштирокчи давлатларга мамлакатлар ӯртасидаги саёҳат чекловларини бекор қилиш ёки енгиллаштиришни тавсия этмоқда.

«Комитет вазият ёмонлашгани сабабли давлатлар саёҳатга тӯлиқ таъқиқ қӯяётганидан хавотирда эди. Хусусан, ЖССТ омикрон штамми тарқалиши билан боғлиқ вазиятга ишора қилди. Саёҳатни тӯлиқ таъқиқлаш коронавирус тарқалишига қарши курашда самарасиз ва янги пайдо бӯлган юқумли касалликлар ҳақида маълумот алмашишга тӯсқинлик қилиши мумкин”, дейилади комитет баёнотида.

Шу муносабат билан ЖССТ “халқаро саёҳат таъқиқини бекор қилиш ёки юмшатишни тавсия қилади, чунки бу давлатлар дуч келадиган иқтисодий ва ижтимоий стрессга ҳисса қӯшишда давом этмоқда”.

«Халқаро саёҳатнинг ягона шарти сифатида эмлаш сертификатларидан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки ҳозирда барча фуқаролар эмлаш имкониятига эга эмас. иштирокчи давлатлар халқаро саёҳатларни осонлаштириш учун хавф-хатарга асосланган ёндашувни кӯриб чиқишлари керак: ЖССТ кӯрсатмаларига мувофиқ коронавирус тести ёки карантин”, дейилади баёнотда.

Ташкилот маълумотларига кӯра, мамлакатлар расмийлари инфекция тарқалиши хавфини камайтириш чораларини кӯришлари мумкин: ниқоб тақиш, саёҳатчиларнинг тест топширишлари ёки уларни карантинга жойлаштириш. Бироқ бу чора-тадбирлар келиб чиқиши мумкин бӯлган хатар асосида белгиланиши ва сайёҳлар учун ноқулайлик туғдирмаслиги керак.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: