ПУЛКОВО АЭРОПОРТИДА ТОЖИКИСТОНЛИК ТАКСИ ҲАЙДОВЧИСИНИНГ ПИЧОҚЛАНГАН ЖАСАДИ ТОПИЛДИ

У бир ой муқаддам Санкт-Петербургга ишлаш учун келган

Санкт-Петербургнинг Пулково аэропорти ҳудудидан такси ҳайдовчиси бӯлиб ишлаган 26 ёшли Тожикистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда 24 январ куни  «Интерфакс» хабар берди.

Танада, шу жумладан, бӯйин ва бошнинг орқа қисмида  бир нечта пичоқ билан кесилган жароҳат мавжуд, маълум қилади манба.

Кеча кечки пайт шаҳардаги фирмаларнинг бирига қарашли «Фольксваген Поло» автомобилда йигитнинг жасади топилган. Машина аэропорт йӯлаги яқинида бӯлган.

Ӯлдирилган йигит 26 ёшли Тожикистон фуқароси бӯлиб, унинг кӯкраги, томоғи ва бошида зарба излари мавжуд, деб хабар беради «Фонтанка» сайти.

 

Видеокузатув камераларида қотилликдан олдин машинада тӯрт киши бӯлганлиги акс этган. Дастлабки маълумотларга кӯра, марҳум такси ҳайдовчиси бӯлиб, аэропортга уч нафар йӯловчини олиб келган; автомашинада эркаклар ӯртасида низо чиқиб, охири қотиллик билан якунланган.

Автомобил салонидан пичоқ топилган.

Воқеа юзасидан Россия тергов комитети Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) билан жиноий иш қӯзғатди, деб қӯшимча қилди манба.

Агентлик суҳбатдоши, шунингдек, марҳум Россияга ишлаш мақсадида 2021 йилнинг декабр ойи охирида келгани, муҳожирлик органларида рӯйхатдан ӯтмаганини айтди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: