ТОЖИКИСТОНДА НОҚОНУНИЙ БАЛИҚ ОВЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН БЕШ НАФАР БРАКОНЬЕР ҚӮЛГА ОЛИНДИ

Суғд вилоятида уруғлантириш даврида барча сув ҳавзаларида балиқ овлашга қатъий таъқиқ жорий этилди.

Суғд вилоятида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланган беш нафар браконьер қӯлга олинди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитети.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш комитетининг ӯсимлик, ҳайвонот дунёси ва балиқ захираларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат назорати ходимлари браконьерларни жиноят содир бӯлган жойда қӯлга олишга муваффақ бӯлди.

Уларнинг барчаси “Тожик денгизи” ҳудудида ноқонуний балиқ овлаш билан шуғулланган.

Маълум бӯлишича, қӯлга олинганлар бир ой давомида нейлон тӯрлар билан ноқонуний балиқ овлаганлар.

Қоидабузарлардан узунлиги 1500 метр бӯлган15 дона балиқ овлаш тӯрлари, шунингдек, «Тахассу-15» резина қайиғининг двигатели ҳамда умумий оғирлиги 72 килограмм бӯлган 220 дона балиқлар олиб қӯйилди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тӯғрисида баённомалар тузилди.

Аввалроқ Суғд вилоятида барча сув ҳавзаларида уруғ қӯйиш даврида балиқ овлаш катъий таъқиқланган эди, айни пайтда балиқчиларнинг аралашуви минтақадаги балиқ захираларини кӯпайтириш ва сақлашга салбий таъсир кӯрсатиши мумкин.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: