ТОЖИКИСТОН ХИТОЙДА БӮЛИБ ӮТАДИГАН ОЛИМПИАДА ӮЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТМАЙДИ

Президент Эмомали Раҳмон Олимпиада ӯйинларининг очилиш маросимида иштирок этиши ҳақида маълумотлар йӯқ. Бироқ у Олимпиада меҳмонлари рӯйхатига киритилган.

Тожикистонлик спортчилар 4 феврал куни бошланадиган Пекин Олимпиадасида қатнашмайди, деб хабар берди “Азия-Плюс”га мамлакат Олимпиада комитетидаги манба.

Миллий олимпиада комитетидан бу борада расмий маълумот йӯқ, бироқ Пекинда бӯлиб ӯтадиган қишки Олимпиада ӯйинларида Тожикистонни ким ҳимоя қилади, деган саволга комитет матбуот хизмати бирорта ҳам спортчи Олимпиадада қатнашиш учун лицензия қӯлга кирита олмаганини айтди.

МОК вакилининг сӯзларига кӯра, бутун дунё бӯйлаб коронавирус пандемияси сабабли тожикистонлик спортчилар халқаро мусобақалар ва ӯқув-машғулот йиғилишларида қатнаша олмаган.

Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Олимпиада ӯйинларининг  очилиш маросимида расмий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Халқаро Олимпиада комитети тизимида рӯйхатдан ӯтганлигини маълум қилди.

XXIV қишки Олимпиада ӯйинлари 2022 йилнинг 4-20 феврал кунлари Пекинда бӯлиб ӯтади. Мусобақаларда спортнинг 7 тури бӯйича 109 та совринлар тӯплами ӯйналади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: