СИМ КАРТАЛАРНИ ҚАЙТА РЕГИСТРАЦИЯ ҚИЛИШ КЕРАКМИ ЁКИ ЎЧИРИШ?

SIM -карталарни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати бир ойдан камроқ вақт ичида тугайди ва биз яна улгурмаймиз.

15 феврал куни Тожикистон ҳукумати томонидан янги ID-паспортларига SIM -карталарни қайта расмийлаштириш учун белгиланган муддат тугайди. Агар у бу сафар ҳам янгиланмаса, 2 миллиондан ортиқ тожикистонликлар мобил алоқадан бебаҳра қолиши ва давлат бюджети эса 500 миллион сомоний йўқотиши мумкин. Бу шунга арзийдими?

Муаммонинг тарихи

2019 йилнинг февралида Тожикистон ҳукумати махсус қарори билан мамлакат уяли алоқа операторларини шу йилнинг 15 августигача ўз абонентларининг 1999 йилда берилган қоғоз паспортларга қайд этилган SIM -карталарни 2014 йилда чиққан идентификацион карталари (ID-паспорт)га қайта расмийлаштириш вазифасини қўйган эди. Шу билан бирга, битта паспорт учун иккита SIM–картадан ортиқ қайдга олмаслик белгиланди.

Бироқ, тез орада ҳукумат бу паспортни ўзгартириш ва барча абонентларни қайта расмийлаштириш мумкин эмаслигини тушунди ва 2020 йилнинг 15 февралига қадар муддатни узайтирди. Аммо қўшимча олти ой, айниқса, COVID -19 пандемияси шароитида ёрдам бермади. Ҳукумат яна янгилаш муддатини 2022 йил 15 февралгача узайтирди.

Ҳозирги вазият

Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 4 миллионга яқин Тожикистон фуқароси бугунги кунда 2014 йилги моделдаги янги паспортлар билан таъминланган. Республикадаги 104та паспорт столларига бир кунда 1,5 минг киши мурожаат қилади.

Алоқа хизмати маълумотларига кўра, 2.4 миллион абонент ҳали ҳам эски паспорт билан рўйхатдан ўтган SIM–карталардан фойдаланади. Бу барча рўйхатдан ўтган мобил алоқаси абонентларининг 40% ни ташкил этади (Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йил октябр ойида Тожикистонда 6.2 миллион мобил алоқаси абонентлари рўйхатдан ўтган).

Алоқа хизматининг қайд этишича, уяли алоқа операторлари ҳар ойда ўртача 80 мингтагача SIM–картани янгилайди. Ва бу шуни англатадики, мамлакатимизда 2 миллиондан ортиқ абонент ўчирилади.

Биз қайта рўйхатдан ўтиш даври узайтирилмаса, давлат кўрадиган фойда ва зарарни ҳисоб-китоб қилишга қарор қилдик.

Фойда

Тегишли тузилмалар давлат хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмнинг олдини олиш мақсадида мобил алоқа абонентларининг ягона маълумотлар базасини яратиш орқали қайта рўйхатга олиш кампаниясини оқлади. Ўз навбатида, алоқа хизмати «ҳар бир абонентнинг бармоқ изларини олиш вақти келганини», қайд этди.

Айни пайтда, мустақил ҳуқуқшуносларнинг айтишича, фуқароларнинг бармоқ изларини қаттиққўллик билан олиш мумкин. Мисол учун, «Ҳимоя» ҳуқуқий ташкилоти бу масалани оддий ҳал қилишни таклиф қилди: 2014 йил паспортига эга бўлмаган барча фуқароларни ички ишлар органларида бармоқ изларини бепул олиш ва уяли алоқа операторлари SIM–карталарини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли сертификат олишлари шарт.

Зарар

Мамлакат Президенти ўзининг сўнгги Паёмида мобил алоқа операторлари абонентлари ҳар йили мобил алоқа учун 3 миллиард сомоний сарфлашларини таъкидлаб ўтди. Агар операторлар даромадининг деярли ярми солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга сарфланишини ҳисобга олсак (уяли алоқа компаниялари ялпи даромадининг тахминан 45-48 фоизи), давлат уяли алоқа операторларидан йилига бир ярим миллиард сомонийга яқин пул олади. Шундай қилиб, агар Тожикистонда қайта рўйхатга олиш муддати узайтирилмаса ва абонентларнинг учдан бир қисми ўчирилса, давлат бюджетида 500 миллион сомоний йўқотиш хавфи туғилади.

Сўнгги йилларда мамлакат бюджети учун уяли алоқа операторлари ажратмаларининг аҳамияти солиқ Комитети раҳбарияти томонидан бир неча бор билвосита тасдиқланиб, даромадлар тақчиллигини давлат бюджетига ушбу тўловларнинг қисқариши билан боғламоқда. Расмий статистика маълумотларига кўра, хусусий операторлар даромади 2009 йилдаги $320 млн.дан 2020 йилда $243 млн.га камайди.

Бу орада

Бозор иштирокчиларининг фикрини билиш учун «Азия-Плюс» расмий сўров билан мурожаат қилди. Бироқ, биз фақатгина «ТТ Mobile» ЁТҲЖ («Мегафон» савдо белгиси) дан жавоб олдик.

«Мегафон Таджикистан»: биз ҳар қандай воқеалар ривожига тайёрмиз

— Сизнинг қанча абонентингиз 2014 йил намунасидаги ID -паспортлар билан ҳали қайта рўйхатдан ўтмаган?

— Бизда 300 мингга яқин шундай одам бор.

— Сўнгги икки ёки уч йил мобайнида абонентларингизни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳолати қандай эди? Муддат тугашига бир ой қолгани учун яқинда қайта рўйхатдан ўтиш суръатида ўсиш кузатилдими?

— Ҳукумат қарорини бажариш мақсадида, биз мамлакат аҳолисини қайта рўйхатдан ўтказиш зарурлиги ҳақида хабардор қилиб, турли тадбирлар ўтказаяпмиз. Тушунган фуқаролар бу чақириққа дарров жавоб қайтардилар. Натижада, бизнинг тармоқда эски паспортли мижозлар сони йил давомида 23%га камайди. Биз 2022 йил январ ойини 2020 йилнинг шу даврига солиштирилса,   қайта рўйхатдан ўтмаган абонентлари сони 50%га камайди. Бугунги кунда «Мегафон Таджикистан» ҳар қандай воқеаларнинг ривожига тайёр: бутун мамлакат бўйлаб 350та хизмат кўрсатиш пунктларига эгамиз ва уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда.

— Агар баъзи абонентларингиз 15 февралгача қайта рўйхатдан ўтиш учун вақт топа олмасалар, компаниянгизнинг молиявий аҳволи қанчалик оғир кечиши мумкин?

— Бизни бу абонентлар мобил алоқасиз қолишлари хавотирлантиради. Тожикистоннинг чекка қишлоқларида яшовчи кекса одамлар кўпинча яқинлари ёки шифокорга қўнғироқ қилиш учун мобил телефонларидан фойдаланишади. Шунинг учун биз ушбу жойларда ишлаш учун мобил гуруҳлардан фойдаланамиз.

— Сизнинг компаниянгиз қайта рўйхатга олиш муддатини узайтириш талаби билан ҳукуматга мурожаат қилишни режалаштирадими?

— Биз яна бир марта узайтиришни лозим кўрмаяпмиз. 2019 йилда барча операторлар қайта рўйхатдан ўтишни истаган абонентларнинг катта оқимига дуч келишди. Кейин паспортларни алмаштириш ва шу вақтнинг ўзида ажратилган вақт ичида қайта рўйхатдан ўтказиш ишларини бажариш мумкин эмаслиги аниқ эди. Натижада, қайта рўйхатга олиш шартлари ҳукумат томонидан икки йилга узайтирилди. Бу вақт мобайнида ҳар бир абонент ўз рақамини хавотирсиз ва навбатсиз осонгина қайта рўйхатдан ўтказиши мумкин эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: