ТОЖИКИСТОНДА БОЖХОНА ТӮЛОВЛАРИ ҚАРИЙБ 17 ФОИЗ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ

Божхона ходимлари ӯз ишларининг яхшилангани ҳақида гапирса, бошқалар Қирғизистондан контрабандалар камайгани ҳақида гапирдилар.

2021 йилда Тожикистон давлат бюджетида божхона тӯловларидан 6,8 миллиард сомонийдан (600 миллион доллардан ) ортиқмаблағ тушди, деб хабар бермоқда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги божхона хизмати матбуот маркази.

Қайд этилишича, бу миқдор 2020 йилдаги кӯрсаткичдан 1,3 миллиард сомонийга кӯпдир.

Ӯтган йилдаги божхона тӯловлари ҳажми тасдиқланган  режага нисбатан 16,8 фоизга (981 миллион сомоний) кӯп бӯлди.

Божхона хизмати раҳбарияти йиғимларнинг оширилишини “тармоқни бошқариш тизимини такомиллаштириш, биринчи навбатда, импорт қилинадиган товарлар таннархини аниқлашда назоратни такомиллаштириш, товарларни сифатли расмийлаштиришни таъминлаш, контрабандага қарши курашни кучайтириш” билан боғлайди.

Шунингдек, божхона бошқармаси йиғимларнинг юқори даражасини янги технологияларга ӯтиш, электрон ҳужжат айланиши, экспорт–импорт ва транзит операцияларини рӯйхатга олишда “ягона дарча”нинг йӯлга қӯйилгани ва бошқалар билан изоҳламоқда.

Бироқ, экспертларнинг таъкидлашича, божхона тӯловларининг ошишига маълум даражада Қирғизистон билан чегарани бир томонлама ёпиб қӯйилганидан сӯнг ушбу қӯшни давлат ҳудудидан контрабанда товар ва маҳсулотлар оқимининг камайгани ёрдам берди.

Бу чегара ёпилгунга қадар кӯплаб товарлар ва маҳсулотлар Тожикистонга катта ҳажмда ноқонуний етказиб беришни қийинлаштирди, бироқ бу товар ва маҳсулотларга бӯлган эҳтиёж сақланиб қолди ва ҳозирда улар республикага қонуний йӯллар билан етказилмоқда, шу боис божхона тӯловлари ҳажми ошиб бормоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: