ТОЖИКИСТОН ВА ӮЗБЕКИСТОН САНОАТНИНГ БАРЧА ТАРМОҚЛАРИДА ҚӮШМА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КЕЛИШИБ ОЛДИЛАР

Шу мақсадда томонлар  қӯшма саноат  корхоналари ташкил этишни режалаштирдилар.

Тожикистон Ҳукумати ӯз фармони билан Ӯзбекистон Ҳукумати билан саноат ва янги технологиялар соҳасида ҳамкорлик тӯғрисидаги битимни тасдиқлаш ва уни амалга ошириш бӯйича зарур чораларни кӯришни топширди.

Қарорда, шунингдек, келишув кучга кириши учун зарур бӯлган давлат ички тартиб-қоидалари  Тожикистон томонидан бажарилганлиги тӯғрисида Ӯзбекистон томонини хабардор қилиш топширилган.

Ӯтган ҳафтанинг охирида Тожикистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида матни эълон қилинган келишув енгил, озиқ-овқат, кимё, қурилиш, тоғ-кон саноати, энергетика ва машинасозлик  соҳаларидаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тааллуқлидир.

Бундан ташқари, шартномада техника ва қайта ишлаш технологияси етказиб бериш бӯйича лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кӯзда тутилган.

Ишбилармон доиралар ӯртасида тӯғридан-тӯғри алоқаларни йӯлга қӯйиш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш кӯзда тутилган. Шунингдек, саноат маҳсулотлари ярмарка ва кӯргазмаларини, ишбилармон доиралар форумларини ташкил этиш режалаштирилган.

Томонлар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кӯради. Гап қӯшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни амалга татбиқ этиш ҳақида бормоқда.

Эслатиб ӯтамиз, ӯтган йилнинг ёзида Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи чоғида икки давлат ҳукуматлари Тожикистондаги қӯшма лойиҳаларни молиялаштириш учун Душанбе шаҳрида юридик манзилга эга бӯлган қӯшма сармоявий компания ташкил этиш тӯғрисида битим имзолаган эди.

Тожикистон–Ӯзбекистон сармоявий компаниясининг устав капитали 12 миллион доллар миқдорида режалаштирилган эди.

Компания таъсисчилари 75 фоиз улушга эга Ӯзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва устав капиталидаги 25 фоиз улушга эга “Тожинвенст” Давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: