ДУШАНБЕДА ИККИ КУН ДАВОМИДА «МОБИЛ ГУРУҲЛАР » ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИНГ 42 ТА ҚОИДАБУЗАРЛИГИНИ АНИҚЛАДИ

Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳридаги бошқармасининг «Мобил гуруҳи» 22 ва 23 январ кунлари йўл ҳаракати қоидаларининг 42 та қоидабузарлигини аниқлади, деб хабар бермоқда пойтахт ички ишлар бошқармаси.

Энг кўп қайдга олинган қоидабузилиши машинани нотўғри парковка қилиш эди

Бошқарманинг қайд этишича, энг кўп қоидабузарлик пойтахтнинг Фирдавсий ноҳиясида – 15та, ундан кейин Шоҳмансур ноҳиясида – 11та, Исмоил Сомоний ва Сино ноҳияларида эса 8 тадан қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт милицияси Душанбеда тирбандлик ва йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларга қарши курашиш учун «Мобил гуруҳ» тузди.

2021 йил 30 декабрда шаҳар ички ишлар бошқармаси бир ойдан кўпроқ вақт давом этган тасвирга олинган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги энг яхши видеолавҳаси ва фотосуратлар танлов ғолибларини эълон қилди.

Биринчи ўрин ва соврин-5 минг сомонийни 46-сонли фуқаро олди, у 29та қонунбузарлик ҳолатларини юборди.

3 минг сомоний мукофот билан иккинчи ўринни 90-сонли иштирокчи эгаллади. У қоидабузилиш тўғрисида 50 та факт юборган. Учинчи ўринни эса ҳар бири 2 минг сомонийдан олган икки иштирокчига насиб этди.

5 январ куни пойтахт ички ишлар бошқармасининг якуний йиғилишида 2022 йил «Йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солиш ва риоя қилиш йили», деб эълон қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди.

Шу нуқтаи назардан, 2021 йилда пойтахт йўлларида 242 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани, натижада 33 киши ҳалок бўлгани ва 254 киши тан жароҳати олгани қайд этилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: