КОРОНАВИРУС СУҒД ВИЛОЯТИДА: КАСАЛХОНАЛАРДА ҚАНЧА БЕМОРЛАР БОР?

Суғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси айни пайтда қанча аҳоли коронавирус билан касалхонага ётқизилганига ойдинлик киритди.

Хужанд юқумли касалликлар шифохонасида бир вақтнинг ӯзида тӯрт киши коронавирусдан даволанмоқда.

Суғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло Муҳиддинов Sputnik Тожикистонга айни дамда касалхонага ётқизилган барча беморларга зарур тиббий ёрдам кӯрсатилаётганини айтди.

«Улар орасида икки нафар Хужанд шаҳри фуқароси ва икки нафар Бобожон Ғафуров ва Деваштич ноҳиясидан беморлар бор,”– деди мутахассис.

Умуман олганда, бошлиқнинг маълумотига кӯра, ҳозир вилоятда эпидемиологик вазият барқарор. Унинг қӯшимча қилишича, Хужанд касалхонасидан ташқари қолган тиббиёт муассасалари одатдаги режимда  ишламоқда.

 

«Хужанд юқумли касалликлар шифохонаси COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун захира маскан сифатида карантинга олинган», — деди Ҳабибулло Муҳиддинов.

 

Унинг аниқлик киритишича, ушбу касалхонада беморларни даволаш учун 100 ӯрин мавжуд.

Ӯтган йилнинг ноябр ойидан бери кузатилмаган коронавирус республикага қайтди ва дам олиш кунларида касалланганлар сони кескин ошиб, 85 та янги ҳолат аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини коронавирусга қарши курашга қаратилган барча чора-тадбирларга қатъий риоя қилишга чақиради – тиббий ниқоб тақиш, қӯлларни тез-тез ювиш ва ижтимоий масофани сақлаш зарур.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: