РОССИЯДАГИ ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИ САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА ТОЖИКИСТОНЛИК ТАКСИ ҲАЙДОВЧИСИНИНГ ЎЛДИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛМОҚДА

Марҳум бир ой олдин Россияга ишлаш мақсадида келган.

Россиядаги Тожикистон элчихонаси Тожикистон Республикасининг 26 ёшли фуқароси Эмомали Давлатовнинг 23 январ куни Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган шафқатсиз қотиллигини назорат остига олган, дея хабар бермоқда дипломатик корпус ўзининг Facebook саҳифасида.

«Элчихона воқеа тафсилотларига ойдинлик киритиш учун мамлакатнинг тегишли органларига расмий нота юборган. Тожикистон фуқаросига нисбатан иш жиддий кўриб чиқилмоқда ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари қонунга мувофиқ адолатли тергов ўтказиш учун ҳаракат қилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган тожикистонлик фуқаронинг жасади Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти ҳудудида топилган, дея хабар бермоқда Россия ОАВси. Танада, шу жумладан, томоқ, бошнинг орқа қисмида бир нечта кесилган яралар мавжуд.

Эркак кишининг мурдаси шаҳардаги фирмалардан бирига тегишли «Фолксваген Поло» автомобилида топилган.

Кузатув видеокамералари кадрида қотилликдан олдин машинада тўрт киши борлигини кўрсатади. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум таксичи бўлган ва уч йўловчини аэропортга олиб келган; автомобилдаги эркаклар ўртасида қотиллик билан якунланган можаро юз берган. Салондан пичоқ топилган.

Ҳодиса муносабати билан Россия тергов қўмитаси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) бўйича иш очди.

Марҳум Россияга 2021 йилнинг декабр ойи охирида ишлаш мақсадида келган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: