ТОЖИКИСТОНЛИК ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ ТУРКИЯДАГИ ӮЙИНЛАРДАГИ РАҚИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Анталиядаги йиғин давомида спортчилар 4та ӯйин ӯтказадилар.

Тожикистон ёшлар терма жамоаси (U-16) Россия, Болгария ва Мексика терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.

Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғин доирасида футболчилар учун тӯртта учрашув ташкил этилади.

«Краснодар» ва Мексика билан тожикистонлик спортчилар ӯзаро, Болгария билан эса икки марта тӯп сурадилар. Жамоалар ӯртасидаги илк учрашув 24 январ куни бӯлиб ӯтади.

Россия клуби билан навбатдаги учрашув 29 январ куни, Болгария жамоаси билан такрорий ӯйин 31 январ куни бӯлиб ӯтади.

Тожик футболчилари йиғиндаги якуний  ӯйинда 3 феврал куни Мексика жамоаси билан куч синашадилар.

Туркиядаги йиғиндан сӯнг спортчилар Беларуссияга йӯл олишади. Минск шаҳрида жамоа 5-14 феврал кунлари бӯлиб ӯтадиган 18-халқаро “Тараққиёт кубоги” турнирида иштирок этади, деб қӯшимча қилди ТФФ.

2021 йилда Тожикистон терма жамоаси Беларус турнири чемпиони бӯлди.

Футболчилар энг кӯп очко жамғариб, финалга ишонч билан етиб келди. Мағлубиятга учраган жамоалар орасида мезбонлар ҳам бор эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: