60 МИЛЛИОНЛИК СОХТА ҲУЖЖАТЛАР: МОСКВАДА НОҚОНУНИЙ ТИЖОРАТ БИЛАН ҚӮЛГА ОЛИНГАН МУҲОЖИРЛАР

Икки нафар хорижликлар муҳожирларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериб,  жуда катта пул ишлаганлар

Москвада муҳожирларга сохта ҳужжат тайёрлаб 60 миллион рубл ишлаган қаллоблар қӯлга олинди, бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Жиноятчилар полиция томонидан қӯлга олинган. Яқин ҳориждаги давлатлардан бирининг икки нафар фуқароси муҳожирларни сохта қонунийлаштириш бӯйича тижорат ташкил қилганликда гумон қилинмоқда.

Улар хорижликларга патент, вақтинчалик рӯйхатга ӯтиш тӯғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар беришган.

Бундан ташқари, жиноятчилар рус тилидан имтиҳон топшириш, РФ фуқаролигини олиш ва яшаш жойида рӯйхатдан ӯтиш учун материалларни тайёрлаш хизматларини кӯрсатган.

Хизматлардан асосан ноқонуний муҳожирлар фойдаланишган.

«Мижозларнинг ҳар бири сохта қоғозлар учун бир миллиондан икки ярим миллион рублгача тӯлашган. Дастлабки маълумотларга кӯра, жиноий даромаднинг умумий миқдори 60 миллион рублдан ошади”, – деди Россия Ички ишлар матбуот котиби Ирина Волк.

Ноқонуний тадбиркорлик ташкилотчиларига нисбатан жиноий иш очилди.

Гумонланувчилардан паспортлар, фотосуратлар, муҳожирлик ҳужжатлари бланкалари, рӯйхатдан ӯтмаган травматик пистолет, компютер техникаси, алоқа воситалари ва пуллар олиб қӯйилди.

Айни пайтда жиноятчилар уй қамоғида. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сохта ҳужжатлар харидорларининг шахсиятини аниқламоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: