МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ЧАҚИРДИ

Бу ҳақда у Марказий Осиё ва Хитой раҳбарларининг саммитида айтиб ӯтди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Марказий Осиё давлатлари ва Хитой раҳбарининг виртуал форматда ӯтказилган биринчи саммитида мураккаб глобал ва минтақавий вазият, шунингдек, умумий таҳдид ва хатарлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарур, деб таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу билан биога Эмомали Раҳмон терроризм, экстремизм ва сепаратизм, шунингдек, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши  курашиш билан бир қаторда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни ҳам устувор вазифалар қаторига киритди.

Давлат Раҳбари Афғонистондаги муракаб вазиятга ҳам эътибор қаратди. Тожикистоннинг бу мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликдан манфаатдор эканлиги таъкидланиб, БМТнинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кӯрсатиш ҳақидаги чақириғи қӯллаб-қувватланди, дейилади хабарда.

Эмомали Раҳмон Тожикистон минтақа мамлакатлари, айниқса, БМТ, ШҲТ, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги кӯп томонлама ҳамкорликни давом эттиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Шу билан бирга, минтақа давлатлари ӯртасидаги “Марказий Осиё – Хитой” механизми доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Саммит якунлари бӯйича давлат раҳбарлари Қӯшма баёнотни маъқулладилар ҳамда ташқи ишлар вазирларига йиғилишда муҳокама қилинган таклиф ва ташаббусларни амалга оширишни давом эттириш бӯйича топшириқлар бердилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: