ТОЖИКИСТОНЛИК САМИР АБДУРАЗОҚОВ ШВЕЦИЯДАГИ НУФУЗЛИ ТАНЛОВНИНГ ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Кичкина мусиқачи бутун дунё саҳналарида муваффақиятли чиқишлар қилган

 

12 ёшли Самир Абдуразоқов, Тожикистонда хизмат кӯрсатган артист Ҳабибулло Абдуразоқовнинг набираси, 23 январ куни  Швецияда ӯтказилган нуфузли Unga Solister танловида иштирок этди.

Танловда турли чолғу асбобларида мумтоз мусиқа ижрочилари иштирок этди. Иштирокчилар икки ёш гуруҳига бӯлинган: 13 ёшгача ва 14 ёшдан 19 ёшгача.

 

Танловда иштирок этиш учун бир нечта профессор ва дирижёрлар ҳакамлик қилган мусиқа ижросининг  видео тасвирини юбориш керак бӯлган.

Концертга ӯз вақтида етиб бориш учун Самир катта синовлардан ӯтиши керак эди: юзлаб километрларни ва бир нечта парвозларни босиб ӯтиши керак эди. “Самир Москвада бувисиникида меҳмонда эди 9 январ куни Швецияга қайтиб келиши керак эди. Биз танлов дастурини тайёрлашни бошлашни режалаштирган эдик,”–  деди Самирнинг отаси, пианино бӯйича устози Ниссор Абдуразоқов.

«Учишдан олдин менинг кичкина қизимга ковид ташхиси қӯйилди, рафиқам болалар билан Москвада қолиб, икки ҳафталик карантинни ӯтказишга мажбур бӯлдилар. Карантин 21 январ куни тугаши керак, Самир эса 23 январ куни Стокголмда бӯлиши керак эди”.

Ниссор тушкунликка тушмай, икки ҳафта давомида ӯғли билан онлайн машқ қилди.

 

Самир концерт залида бир неча дақиқа машқ қилгач, саҳнага чиқди ва ӯзининг12 дақиқалик танлов дастурини муносиб тақдим этди. У Фредерик Шопеннинг «Фантазия-экспромт до минор» ва Генделнинг «Чакон» асарини ажойиб тарзда ижро этди.

Кейинги босқич – танловнинг финали 3 апрел куни Стокголмда бӯлиб ӯтади ва Самир оркестр билан Фредерик Шопеннинг 2–сонли концертини  ижро этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: