ТОЖИКИСТОНЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРИ БОЛГАРИЯЛИК ТЕНГДОШЛАРИ БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ

Зайниддин Рахимов бош мураббийлигидаги Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) болгариялик тенгдошлари билан Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида илк синов учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда мамлакат футбол Федерацияси (ТФФ).

«Учрашув тенг курашларда ўтди ва дуранг билан якунланди – 1:1. Тожикистон миллий терма жамоасидан голни Масрур Ғафуров урди», — дейилади хабарда.

Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида Зайниддин Рахимов жамоасининг яна учта учрашуви режалаштирилган.

29 январ, шанба куни ўтказиладиган иккинчи синов ўйинида тожикистонлик ўсмирлар Краснодар Академияси (U-17) билан ўйнайди. 31 январ куни футболчилар Болгария терма жамоасига қарши такрорий ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида жамоанинг спарринг шериги Мексика терма жамоаси бўлади. Ушбу учрашув 3 феврал куни бўлиб ўтади.

Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини якунлангач, Тожикистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Mинск шаҳрига йўл олади ва у ерда 5дан 14 февралгача Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тараққиёт Кубоги» 18-халқаро турнирида иштирок этади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: