ТОЖИКИСТОН ШИМОЛИДА АВТОҲАЛОКАТДА БИР ОИЛАНИНГ ТӮРТ НАФАР АЪЗОСИ ҲАЛОК БӮЛДИ

Вафот этганларнинг барчаси “Жигули” йӯловчилари эди

24 январ куни соат 17:30 атрофида  Суғд вилояти Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Сайхун шаҳарчаси яқинида, Хужанд – Мастчоҳ автомобил йӯлида йӯл транспорт ҳодисаси натижасида тӯрт киши – бир оиланинг аъзолари ҳалок бӯлди, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси комитети матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Суғд вилояти Бобожон Ғафуров ноҳияси Исмоил жамоати Қизилтепа қишлоғида яшовчи 36 ёшли фуқаро бошқарувидаги «ВАЗ-Жигули» русумли автомашина ҳаракатланаётган  пайтда  Хужанд шаҳрида яшовчи 31 ёшли фуқаро бошқарувидаги BMW  русумли автомашина билан тӯқнашиб кетган.

«ЙТҲ натижасида «Жигули» ҳайдовчиси ва уч нафар йӯловчиси воқеа жойида ҳалок бӯлди. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари эди”, – деб таъкидлади ФҲК.

 

Фавқулодда вазиятлар комитети қутқарувчилари махсус асбоблар ёрдамида ҳалокатга учраган автомашинадан ҳалок бӯлганларнинг жасадини олиб чиқиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширди.

BMW ҳайдовчиси ва йӯловчиси касалхонага ётқизилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: