ДУШАНБЕЛИК АРХИТЕКТОРЛАР ПОЙТАХТДА БАРПО ЭТИЛАДИГАН ЯНГИ МАДАНИЯТ САРОЙИНИНГ ЛОЙИҲАСИНИ НАМОЙИШ ЭТИШДИ

Қурилиш қаерда ва қачон бошланиши ҳозирча эълон қилинмаган.

Душанбе шаҳар архитектура бошқармаси Facebookдаги саҳифасида бӯлажак маданият саройининг эскиз суратларини эълон қилди. Бироқ, лойиҳа тафсилотлари айтилмаган.

«Азия-Плюс» бу борада изоҳ олиш учун пойтахт архитектура ва шаҳарсозлик бош бошқармасига мурожаат қилди. Мажмуа қаерда барпо этилиши ҳозирча номаълум. “Объект қурилиши учун давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилиши режалаштирилган ва унинг қачон қурилиши ҳам ҳозирча маълум эмас”, – деди манба.

Лойиҳага кӯра, иншоот ташқи томондан тожик миллий чолғу асбоблари: дутор, доира, таблак шаклида безатилган.

Тақдим этилган эскиз фотосуратлари ҳам биринчи қаватда улкан концерт зали  бӯлишини кӯрсатади.

Бино атрофида автомобиллар учун тӯхташ жойи қуриш режалаштирилган.

Шу билан бирга, гуруҳдаги пост остида бӯлажак Маданият саройи кӯринишидан норози бӯлган шаҳарликлар фикрига оид кӯплаб изоҳлар аллақачон пайдо бӯлган. Улар Тожикистон маданиятини фақат мусиқа асбоблари билан боғлаш керак эмас, деб ҳисоблайдилар.

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: