ДУШАНБЕЛИК ФУҚАРОГА АЁЛИНИ ХӮРЛАГАНИ УЧУН 10 СУТКА ҚАМОҚ ЖАЗОСИ БЕРИЛДИ

Эркак аёлини сочидан судраб урган

Душанбе шаҳри Борбад кӯчаси яшовчи Солеҳ Сафарзода турмуш ӯртоғининг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилгани, шунингдек, доимий равишда калтаклагани учун 10 суткага ҳибсга олинди, деб хабар беради пойтахт Ички ишлар вазирлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Жорий ҳафта қӯшнилар милицияга мурожаат қилиб, юқоридаги фуқаро турмуш ӯртоғини тез-тез калтаклашини айтишган.

Тергов 30 ёшли эркак турмуш ӯртоғи билан мунтазам жанжаллашиб туришини аниқлади.

Охирги жанжал 23 январ куни соат 20:00да содир бӯлган.

Эркак турмуш ӯртоғи билан навбатдаги жанжалда уни ҳақоратлаб, сочидан судраб ҳовлига олиб чиққан.

Жамоат тартибининг бузилишига қӯшнилар гувоҳ бӯлишган.

Қӯлга олинган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 460-моддаси (майда безорилик) қӯлланилган. Солеҳ Сафарзода суд қарори билан 10 суткага ҳибсга олинган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: