РОССИЯ МДҲ ДАВЛАТЛАРИДА МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИНИ ОЧИШГА ИНТИЛМОҚДА

«Муҳожирлар билан боғлиқ вазият жамиятда эмоционал  реакцияга сабаб бӯлмоқда », — қайд этди Сергей Лавров.

Москва меҳнат муҳожирларини Россияга энг кӯп юборадиган давлатларда ташкилий ӯқитиш марказларини очишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда 26 январ куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Давлат думаси ялпи мажлиси чоғида ҳукумат соатида сӯзлаган нутқида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

«Бугун биз, энг кӯп муҳожирлар юборадиган давлатлар , жумладан, Қирғизистон, Тожикистон ва Ӯзбекистонда муҳожирлар тайёрлаш марказлари ташкил этиш бӯйича келишиб олдик », — деди Лавров. Вазирнинг сӯзларига кӯра, бундай марказлар муҳожирларни рус тилига ва Россия Федерацияси қонунчилигини билишга ӯргатиши мумкин.

Лавровнинг таъкидлашича, муҳожирлар билан боғлиқ юзага келган вазият, хусусан, улар билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида гап кетганда, жамиятда эмоционал реакция пайдо бӯлади. Унинг таъкидлашича, ҳозирги кунда бу муаммога Ички ишлар вазирлиги томонидан жуда жиддий эътибор қаратилмоқда.

 

Шу билан бирга, Россия ТИВ раҳбари таъкидлаганидек, Россия Федерациясидаги меҳнат муҳожирлиги масаласини БАА ёки Қатарда ишлаётган меҳнат муҳожирлари билан таққослаб бӯлмайди, чунки МДҲ давлатларидан келганлар илгари битта ягона давлат фуқаролари бӯлган.

«Бизнинг ҳолатда бу ҳали яқинда содир бӯлган тарихий воқеа бӯлиб, уни турли йӯллар билан баҳолаш мумкин, аммо бу, албатта, оддий одамларнинг ҳаётига салбий таъсир кӯрсатади, шу жумладан, ӯзининг ягона ватанида иш қидиришга одатланган одамларнинг ҳаётига », -хулоса қилди вазир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: