ТОЖИКИСТОНЛИК ДЗЮДОЧИЛАР ЕВРОПА ТУРНИРЛАРИДА ЧИҚИШ ҚИЛАДИ

Тожикистонлик дзюдочилар Комроншоҳ Устопириён ва Сомон Маҳмадбеков Португалия Гран-Присида иштирок этади.

Мусобақа 28-30 январ кунлари Алмада бўлиб ўтади. Тожикистон Миллий Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, республикадан 90 кг.гача бўлган вазн тоифасида Комроншох Устопириён ва 73 кг. гача бўлган вазнда Сомон Маҳмадбеков иштирок этади.

Умуман, турнирда 44 давлатдан 14 вазн тоифасида 334 нафар дзюдочи куч синашади. Бу тожикистонлик дзюдочилар учун янги мавсумдаги илк йирик тадбир ҳисобланади.

Португалиядаги Гран-придан кейин Парижда «Большой шлем» турнири бўлади. У 5-6 феврал кунлари бўлиб ўтади. Унда Тожикистондан 4 нафар спортчи иштирок этади: Шодмон Ризоев (81 кг), Комроншоҳ Устопириён ва Жаҳонгир Мажидов (иккиси ҳам -90 кг.дан), Темур Рахимов (+100 кг).

Келгусида эса тожикистонлик дзюдочилар бу йил халқаро дзюдо Федерацияси (IJF)нинг қуйидаги турнирларида иштирок этишади:

17-19 феврал: «Большой шлем» турнири, Тел-Авив (Исроил).

25-27 март: «Большой шлем» турнири, Tбилиси (Грузия).

1-3 апрел: «Большой шлем» турнири, Анталия (Туркия).

20-22 май: «Большой шлем» турнири, Қозон (Россия).

4-6 июн: «Большой шлем» турнири, Дюсселдорф (Германия).

24-26 июн: «Большой шлем» турнири, Улан-Батор (Мўғулистон).

8-10 июл: «Большой шлем» турнири, Будапешт (Венгрия).

15-17 июл: Гран-При, Загреб (Хорватия).

10-13 август: Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Эквадор.

24-27 август: Ӯсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, Босния ва Герцеговина.

2-9 октябр: катталар ўртасида Жаҳон чемпионати, Тошкент (Ўзбекистон).

21-23 октябр: «Большой шлем»турнири, Абу-Даби (БАА).

4-6 ноябр: «Большой шлем» турнири, Боку (Озарбайжон).

3-4 декабр: «Большой шлем» турнири, Toкиo (Япония).

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: