ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИ ВОЛГОГРАД ВИЛОЯТИДА 6 НАФАР ЮРТДОШИНИНГ ЎЛИМИНИ ТАСДИҚЛАДИ

Адолатли тергов ўтказиш учун ҳаракатлар қилинмоқда, дейди тожик дипломатлари.

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонаси Волгоград вилоятида 6 нафар Тожикистон фуқаросининг чиқинди газлар билан заҳарланиб, кейинчалик вафот этганликларини тасдиқлади.

Тожик дипломатлари айни пайтда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан воқеани кузатиш учун ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар бермоқда элчихона матбуот хизмати ўзининг Facebook саҳифасида.

«Элчихона ва Тожикистон Республикаси меҳнат, миграция ва бандлик вазирлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ходимлари ҳам воқеа жойини кузатиш ва воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш учун юборилди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса жиддий кўриб чиқилиб, мониторинг қилинмоқда ва Россия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонунга мувофиқ адолатли текширув ўтказиш ҳаракатлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 26 январ куни Россия ОАВси ушбу ҳодиса ҳақида хабар берди.

«Олти нафар Тожикистон фуқароси Рахинка қишлоғи яқинида кечаси бузуқ автомашинада ётиб қолишган, машинага ҳаво кириш имкони бўлмаган. Эртаси куни эрталаб улар ўлган ҳолда топилган», — дея хабар берди «Интерфакс».

Аввалроқ Тожикистон фуқаросининг жасади Санкт-Петербургдаги Пулково аэропорти яқинида топилган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: