СУҒД РАҲБАРИ ЧЕГАРА МОЖАРОСИ ПАЙТИДА ЯРАДОРЛАР ВА ЖАРОҲАТЛАНГАНЛАРНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Ражаббой Аҳмадзоданинг айтишича, «Бузилган уйлар қисқа вақт ичида тикланади».

Суғд вилояти раиси ва Исфара шаҳри раиси тожик-қирғиз чегарасидаги можаро натижасида ярадор бўлганлар ҳолидан хабар олиб, маҳаллий аҳоли билан учрашди, деб хабар беради вилоят раиси матбуот хизмати.

«Ражаббой Аҳмадзода жабрланганларга Тожикистон Президенти номидан молиявий ёрдам кўрсатди. Унинг айтишича, уларнинг саломатлигини тиклаш учун етакчи шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ажратилган, шунингдек, зарур дори-дармонлар билан таъминланган», — дея қайд этади манба.

Хўжаи Аъло қишлоғи аҳолиси билан учрашувда эса зарар кўрган уйлар қисқа вақт ичида қайта тикланишини айтди.

Вилоят раҳбари фуқароларни ҳушёрликни йўқотмасликка чақириб, «келажакда чегара можароларига ўз вақтида чек қўйилади», деди.

Аввалроқ Аҳмадзода мамлакат ҳукумати номидан 27 январ куни қирғиз снарядининг ҳовлисига келиб тушиши натижасида ҳалок бўлган Чоркўҳ жамоатининг Хўжаи Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Обиджон Тўйчиев оиласига таъзия билдирган эди.

«Тожикистон Президенти чегара масалаларини ҳал этиш жараёнини шахсий назоратга олган», — деди вилоят раиси йиғилишда.

27 январ куни тожик-қирғиз чегарасидаги Сомониён қишлоғида Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Қуролли тўқнашув натижасида Тожикистон томонидан расмий маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳатланди.

Қурбон бўлганлардан бири Исфара марказий шифохонасининг тез ёрдам ҳайдовчиси-Абдулатиф Шарифов бўлиб, у Хўжаи Аъло қишлоғининг тинч аҳолисини қутқараётган пайтда Қирғизистон томонининг минамёти портлашидан вафот этди.

Иккинчи қурбон 1986 йилда туғилган, Хўжаи Аъло қишлоғида истиқомат қилувчи Обиджон Тўйчиев бўлди.

Қирғизистон томонининг хабар беришича, 11 нафар ярадор-булар ҳарбий хизматчилар бўлиб, улар орасида тинч аҳоли йўқ. Қўшни мамлакатнинг зарар кўрган уйлари ва объектлари хабар берилмайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: