ТОЖИКИСТОНЛИК ЕТТИ НАФАР БОКСЧИ ЁШЛАР ЎРТАСИДАГИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Уларга ўзбекистонлик боксчилар олти финалда тўқнаш келади.

Тожикистонлик етти нафар боксчи Тошкентда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг олтин медаллари учун курашни давом эттирмоқда. Уларга ўзбекистонлик боксчилар олти финалда тўқнаш келади.

Ўз вазн тоифасида Сумая Қосимова ярим финалда япониялик Хикару Катога қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ, рақиб саломатлиги ёмонлашгани учун жанг қилишдан бош тортди. Натижада тожикистонлик спортчи финалгача жангсиз етиб келди. Биринчи ўрин учун ўтказиладиган ҳал қилувчи баҳсда у ринг эгаси — Фарзона Фозилова билан учрашади.

Акбарали Абдураҳмонзода ярим финалда 51 кг.гача бўлган вазн тоифасида ироқлик боксчи Жафар Ҳошим Мусони мағлуб этди. Энди у олтин медал учун ўзбекистонлик Мухаммадқодир Мамиров билан кураш олиб боради.

75 кг.гача бўлган вазнда ярим финалда Ироқдан яна бир рақиби – Ризо Толиб Жабборни мағлубиятга учратган Абдумалик Болтаев ўзбекистонлик спортчи Абдулазиз Абдупаттаев билан куч синашади.

80 кг.гача бўлган вазн тоифасида Некрўз Салимов финалда Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон) билан ўйнайди. Ярим финал жангида Саудия Арабистонидан рақиби Абдурраззоқ Ал-Ҳожабий устидан ғалаба қозонди.

Шаҳбоз Ҳаитов 86 кг.гача бўлган вазнда қирғизистонлик Бакит Токтосун уулуни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди ва унда Tемур Миржонов (Ўзбекистон) га қарши курашади.

Бундан аввал Давлат Болтаев (92 кг.гача) ва Mуҳаммад Аброриддинов (92 кг. дан зиёд) финалга чиқишни таъминлашди. Уларнинг рақиблари Рустам Урусбек уулу (Қирғизистон) ва Mуҳаммад Аброриддинов (Ўзбекистон) бўлади.

Аллақачон 4 нафар спортчи бронза медалини қўлга киритишди. 57 кг.гача бўлган вазн тоифасида Хусравхон Раҳимов ва 67 кг. гача бўлган вазнда Расул Аҳадов ярим финалда ўзбекистонлик боксчилар – Дилшод Абдумуродов ва Жавлонбек Йўлдошевга ютқазишди. Қизлардан Maлика Нозимова ва Ҳусния Холова ҳам финалгача етиб бориш учун курашда мағлубиятга учради. Уларнинг барчаси ўртасида Осиё чемпионати бронза медали соҳиби бўлдилар.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: