ТОЖИКИСТОННИНГ РОССИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТАКСИЧИ ЎЛДИРИЛГАНИ ҲАҚИДА ТАСДИҚЛАНМАГАН МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТМАСЛИКНИ СЎРАМОҚДА

 «Тергов жараёнига аралашмаслик ва зарар етказмаслик учун», — дея тушунтирди дипломатик миссия.

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси Пулково аэропортида ваҳшийларча ўлдирилган тожикистонлик такси ҳайдовчисининг иши ҳақида тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрамоқда.

Дипломатик миссия бу жиноятда гумон қилиниб, Тожикистон Республикаси фуқаросининг ҳибсга олиниши қанчалик ҳақиқатга тўғри эканлиги тўғрисидаги «Азия-Плюс»нинг саволига жавоб бераркан: Санкт-Петербургдаги Тожикистон Республикасининг Бош консуллиги Россия Федерациясининг бош прокуратураси, тергов қўмитаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан доимий алоқа ўрнатган. Тергов олиб борилмоқда. Терговнинг боришига ҳалақит бермаслик ва зарар етказмаслик учун текширилмаган ахборотни оммавий ахборот воситаларида тарқатмаслик сўралади», деди.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича тергов қўмитаси Пензада Пулково аэропортида такси ҳайдовчисини ўлдирганликда гумон қилинган 18 ёшли фуқаро қўлга олинган, деб хабар берди.

Айни пайтда, бир қатор Россия оммавий ахборот воситалари қўлга олинганни жиноят қурбонининг дўсти ва ватандоши экани ҳақида хабар бермоқда.

Аввалроқ ўлдирилган таксичи Россияга 2021 йилнинг декабр ойи охирида ишлаш мақсадида келгани маълум қилинганди. 26 январ куни унинг жасади ватанига жўнатилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: