ЧЕГАРАДАГИ МОЖАРОДА ЯНА БИР ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОСИ – “ТЕЗ ЁРДАМ” МАШИНАСИ ҲАЙДОВЧИСИ ВАФОТ ЭТДИ

У Тожикистоннинг Хожаи Аъло қишлоғининг тинч аҳолисини қутқариш чоғида ҳалок бӯлган.

28 январ куни тожик-қирғиз чегарасидаги можаро чоғида яна бир Тожикистон фуқароси ҳалок бӯлгани маълум бӯлди.

Тожикистон Чегара қӯшинлари матбуот маркази 27 январ куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ӯртасида содир бӯлган қуролли тӯқнашув натижасида икки киши ҳалок бӯлгани ва 10 киши яралангани, улардан 6 нафари ҳарбий хизматчи ва 4 нафари тинч аҳоли вакиллари эканлиги ҳақида хабар берди.

«Марҳум Исфара марказий касалхонаси тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси Абдулатиф Шарифов бӯлиб, у Хожаи Аъло қишлоғининг тинч аҳолисини қирғиз томони миномёти портлашидан қутқариш чоғида ҳалок бӯлган”, деб хабар беради Тожикистон Чегара қӯшинлари матбуот маркази.

Шунингдек, Тӯйчиев Обиджон, 1986 йилда туғилган, Хожаи Аъло қишлоқ жамоатида яшовчи фуқаро ҳам қирғиз ҳарбийлари унинг ҳовлисига отган миномёт снаряди портлашидан ҳалок бӯлган.

Қайд этилишича, 28 январ куни соат 01:00да Исфара шаҳри Сурх қишлоқ жамоати ҳудудида Тожикистон ва Қирғизистон ваколатли органлари ишчи гуруҳининг йиғилиши бӯлиб ӯтди. Тожикистон Чегара қӯшинлари ҳозирда чегарада вазият барқарор эканини, икки томоннинг тегишли тузилмалари қӯшма комиссияси чегарадаги можаро сабаблари ва омилларини ӯрганаётганини таъкидлади.

 

«Томонлар чегарадаги қуролли можарони кӯриб чиқиб ва муҳокама қилиб, 2022 йил 28 январ куни соат 8:00 га қадар ӯт очишни тӯхтатиш режимини эълон қилиш тӯғрисида келишувга эришдилар, бунинг натижасида барча қӯшимча куч ва воситалар Давлат чегараси чизиғидан доимий жойига қайтаришга келишилди.

Шу билан бирга, “Азия-Плюс” мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, Исфара марказий касалхонасига етказилган ярадорлар сони 20 нафардан зидни ташкил қилади.

Айни пайтда Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасида вазият мӯътадил, деб баҳоланмоқда, хабар беради Исфара шаҳри раиси матбуот котиби Зубайдулло Шомадов.

«Икки давлат вилоятлари раҳбарлари ӯртасида эришилган келишувлардан сӯнг отишма содир этилмаган. Тун ҳеч қандай воқеа-ҳодисаларсиз тинч ӯтган. Вазият барқарор, чегарачилар чегарани назорат қилмоқдалар. 28 куни музокаралар давом этди », — қайд этди Шомадов.

 

Унинг сӯзларига кӯра, вилоят раиси, Исфара шаҳри раиси ва ноҳия ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари чегарада.

Эслатиб ӯтамиз, 27 январ куни тожик-қирғиз чегарасидаги Сомониён қишлоғида тожик ва қирғиз чегарачилар ӯртасида тӯқнашув содир бӯлиб, натижада Исфара шаҳри Хожаи Аъло қишлоғида яшовчи фуқаро ҳовлисига қирғиз чегарачилари томонидан отилган миномёт снаряди портлашидан ҳалок бӯлган, шунингдек, 17 нафардан зиёд Тожикистон фуқароси ва 7 нафар Қирғизистон фуқароси жароҳат олган.

Суғд ва Баткен вилоятлари раҳбарлари чегарада ҳар икки томондан киритилган қӯшимча кучларни доимий жойига қайтариш бӯйича келишувга эришгач, можаро барҳам топди.

«Чегара бӯйлаб тӯлиқ назоратни таъминлаш бӯйича қӯшма комиссия тузилди, маҳаллий аҳоли тинчлигини таъминлаш ва вазият янада авж олишига йӯл қӯймаслик учун қӯшма патруллар ташкил этилди », — деди «Азия-Плюс»га Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода.

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик комитети давлат комитети раиси Қамчибек Ташиевнинг маълум қилишича, қирғиз томонидан яраланганлар сони 11 нафарни ташкил этади, уларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар, улар орасида тинч аҳоли вакиллари йӯқ.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: