АСАДБЕК МАННОНОВ ТОЖИКИСТОН УЧУН ММА БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ УНВОНИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

24-29 январ кунлари Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган катта ёшдагилар ва ўсмирлар ўртасидаги аралаш жанг санъати бўйича Жаҳон чемпионатида Тожикистон терма жамоаси 1 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза медалларини қўлга киритди.

Кеча Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти – Абу-Даби шаҳрида катталар ва ўсмирлар ўртасида аралаш жанг санъати бўйича Жаҳон чемпионатининг финали якунланди.

Тожикистонлик жангчи Асадбек Маннонов 120+ кг вазн тоифасида ММА жаҳон чемпиони бўлди.

Ярим финалда Асадбек оғир вазн тоифасида россиялик Дмитрий Бабаевни, финал жангида эса украиналик Микита Цибуляни мағлубиятга учратди.

Маннонов бутун турнир давомида энг бенуқсон чиқиш қилиб, Тожикистоннинг биринчи IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси)нинг жаҳон чемпиони бўлди.

«Мен жуда хурсандман, чунки ММА бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш тажрибасига эга бўлдим. Мен бу чемпионатда биринчи иштирок этишим ва энг юқори ютуғимдир. Жамоадошларимга ачинаман, уларнинг жанглари ғалабага яқин эди. Турнир юқори савияда ташкил этилди. Бу ғалаба менинг юртим, оилам ва мен учун», — дея ўз муваффақиятли чиқишини изоҳлади Асадбек Маннонов.

Бошқа тожик жангчилари ҳам финалга чиқишди. Беҳрўз Хуршедзода (70 кг), Қосим Сардоров (77 кг) ва Жовидон Маҳмудов (77 кг) га кумуш медал насиб этди. 52 кг вазн тоифасида уч нафар тожикистонлик жангчи-Ёқубжон Сафаров, Муҳаммад Салоҳиддинов ва Бахтиёр Ҳусаиновлар бронза медалини қўлгап киритишди.

Бу тожик жангчиларининг ММА бўйича Жаҳон чемпионатидаги илк чиқишларидир.

Чемпионат шу ҳафта давомида Жиу-житсу аренасида ўтказилди. 60 давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун кураш олиб борди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: