ВОЛГОГРАДДА ВАФОТ ЭТГАН ТОЖИКИСТОНЛИКЛАРНИНГ ЖАСАДИ ВАТАНГА КЕЛТИРИЛДИ

30 январ куни бу ёш йигитларнинг дафн маросими Хатлон вилоятида бӯлиб ӯтди.

Волгограддаги иссиқхонада бензин генератори ис газидан заҳарланиб ҳалок бӯлган 6 нафар тожикистонликларнинг жасади ватанга келтирилди.

Муҳожирлик хизматининг Хатлон вилояти бӯйича бошқармасидаги манбанинг хабар беришича, 30 январ куни эрта тонгда, соат 03:30 да ҳалок бӯлганларнинг тобутлари Душанбе аэропортида қабул қилинган.

Манбанинг маълумотига кӯра, Муҳожирлик хизматининг Хатлон вилояти бӯйича бошқармаси бошлиғи Самад Саидзода бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, қурбонларнинг  оилаларига маънавий ва бошқа ёрдам кӯрсатиш учун аэропортга йӯл олдилар.

Уч нафар йигит ҳалок бӯлган Файзиддиновлар оиласи учун марҳумларнинг тобутини пойтахт аэропортидан Хатлон вилоятининг Вахш ноҳиясига олиб бориш учун Вахш ноҳияси маъмурияти томонидан  иккита тез ёрдам машинаси ажратилди.

Шу каби ёрдам бошқа қурбон бӯлганлар оилаларига ҳам таклиф қилинган, аммо улар шахсий автомобиллари борлиги сабабли рад этишган.

Манбанинг  аниқлик киритишича, ҳалок бӯлган ака-ука Қобилжон Файзиддинов ( 2001 йил 13 мартда туғилган) ва Қосимжон Файзиддинов (2002 йил 4 июлда туғилган) ҳамда уларнинг амакиси Нуриддин Файзиддинов (1985 йил 4 мартда туғилган) Вахш ноҳиясининг Ваҳдат жамоати Наврафтор қишлоғи фуқаролари эди.

Кабутов Саидакрам Ҳусниддинович ( 2000 йил 17 февралда туғилган) Вахш ноҳияси Тожикобод жамоати Пахтаобод қишлоғида яшаган.

Саломов Идибек Мирзохӯжаевич (1992 йил 4 апрелда туғилган) Жайхун ноҳияси Ваҳдат жамоатида, Муҳаммаджон Раҳмонали (2000 йил 7 февралда туғилган) Ҳамадоний ноҳиясида яшаган.

Муҳожирлик хизмати Хатлон вилояти бошқармаси бошлиғи Самад Саидзода ҳалок бӯлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Барча вафот этганлар 30 январ куни дафн этилдилар.

 

Эслатиб ӯтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги  элчихонаси вакиллари ҳалок бӯлганларнинг жасадлари тергов органлари рухсати ва экспертизадан сӯнг ватанларига жӯнатилишини маълум қилган эди.

«Биз бу борада Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз », — дейилади элчихона хабарида.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: