ТОЖИК ЖАНГЧИСИ ЛОИҚ РАЖАБОВ АМЕРИКАЛИК ЗАК ЗЕЙННИ МАҒЛУБ ЭТДИ

Лоиқ Ражабов олдинроқ Ҳабиб Нурмагомедовнинг лигаси – EFC билан шартнома имзолаган.

 

Аралаш турдаги яккакураш бӯйича таниқли тожик жангчиси Лоиқ Ражабов 29 январга ӯтар кечаси Eagle Fighting Championship турнири доирасида америкалик спортчи Зак Зейнни биринчи раунддаёқ мағлуб этди. Бу ҳақда «Metarating» интернет нашри хабар бермоқда.

 

2021 йилнинг декабрида Лоиқ Ражабов Ҳабиб Нурмагомедов лигаси –EFC (Eagle Fighting Championship) билан шартнома имзолади.

 

Сӯнгги беш йил давомида Лоиқ Германияда яшаб, малака оширди. У ерда жангчи аралаш яккакурашлар бӯйича тӯртта камарни қӯлга киритди.

Лоиқ Ражабов профессионал фаолиятини 2012 йилда бошлаган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: