АФРИКА ШАРҚИДАГИ ТРОПИК ШТОРМ ОҚИБАТЛАРИ. ЎНЛАБ КИШИЛАР ҲАЛОК БЎЛГАН, ЮЗ МИНГЛАБ КИШИЛАР УЙСИЗ ҚОЛГАН

Африка қитъаси шарқида «Ана» тропик пўртанаси ҳалокатли оқибатлар келтириб чиқарди.

Ҳинд океанининг жануби-ғарбида юзага келган «Ана» тропик шторми 22 январ куни Африканинг шарқий қирғоқларига етиб борди. Кучли шамол ва сув тошқинлари Мадагаскар, Мозамбик ва Малавидаги минглаб уйларни вайрон қилган, камида 86 киши ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган — улар электрсиз бошпаналарда жон сақлашмоқда. Метеохизматлар яқин кунларда Ҳинд океанида яна бир шторм пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

«Ана» шторми оқибатида Мадагаскарда камида 48 киши ҳалок бўлган. Яна 110 минг киши сув тошқинлари туфайли яшаш манзилларини тарк этишига тўғри келган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: