АҚШ МУЗЛАТИЛГАН АФҒОНИСТОН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ ТАҚДИРИНИ ИККИ ҲАФТА ИЧИДА ҲАЛ ҚИЛАДИ

АҚШдаги федерал суд мамлакат ҳукуматига Америка банкларида музлатиб қўйилган Афғонистоннинг 9,4 млрд. долларлик давлат активлари бўйича қарор қабул қилиш учун икки ҳафталик муддат белгилади. Бу ҳақда The National News Agency онлайн нашри хабар бермоқда, дея хабар бермоқда «Фергана».

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда ҳокимиятни радикал «Толибон» ҳаракати эгаллаб олганидан сўнг АҚШ террорчи деб тан олинган толиблар улардан фойдалана олмаслиги учун Aмерикa банклари ҳисобларига жойлаштирилган бу мамлакатнинг давлат активларини музлатиб қўйди. Радикалларнинг даъво қилишича, Давлат активларидан фойдалана олмаслик Афғонистонда вужудга келган оғир гуманитар инқироз сабабларидан бири бўлган.

The National News Agency маълумотларига кўра, ўтган йили АҚШ федерал суди АҚШ ҳукумати музлатилган маблаuлар тақдири ҳақида қарор қабул қилиши учун охирги муддатни 2022 йил 28 январ қилиб белгилаган эди. Бу пулга АҚШ разведка агентликлари кўра, «Толибон» қатнашган 2001 йил 11 сентябрдаги террорда қариндошлари ҳалок бўлган АҚШ фуқаролари ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Қурбонларнинг яқинлари музлатилган давлат активларидан уларга 7 миллиард доллар миқдорида компенсация тўлашларини талаб қилишмоқда. Бироқ, федерал суд қарор қабул қилиш муддатини 11 февралгача узайтирди.

«Толибон» тарафдори бўлган афғонлар Афғонистоннинг йирик шаҳарларида кўп марта намойишлар уюштириб, АҚШдаги банк ҳисобларида тўсилган 9,4 миллиард долларни Афғонистонга қайтаришни талаб қилган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: