«ОИЛАНИ БОҚИШ КЕРАК». ХАТЛОННИНГ 2 МИНГДАН ОРТИҚ ЎҚИТУВЧИСИ МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛИГИГА КЕТИШДИ

Сабаби қийин ижтимоий вазиятдир.

Ўтган йил давомида Хатлоннинг 2 мингдан ортиқ ўқитувчиси таълим тизимини тарк этиб, меҳнат муҳожирлигига кетишди. Бу ҳақда 31 январ куни вилоят маориф бошқармасининг якуний матбуот анжуманида маълум қилинди.

Журналистларнинг ўқитувчилар миграцияси ҳақида берган саволига жавоб берар экан, Хатлон вилояти маориф бошқармаси бошлиғи Ашурали Олимийнинг хабар беришича, 2021 йилда 1,9 минг ўқитувчи ўз ишини ташлаб, муҳожирликка кетган. Бироқ унинг муовини Сайфулло Лутфуллоев дарҳол аниқлик киритди: ўтган йил якунларига кўра, бу кўрсаткич 2 минг 67 кишини ташкил этади.

Ашурали Олимий таълим тизимидаги мавжуд вазиятни шарҳлар экан, ўқитувчиларнинг муҳожирликка кетишларига оилаларининг ижтимоий аҳволи сабаб бўлмоқда.

«Баъзиларининг 3 ёки 4 нафар фарзанди бор. Улар оилаларини ўқитувчи маоши билан таъминлашга қийналади, шунинг учун улар ишга кетишга мажбур», — дея тушунтирди Хатлон маориф бошқармаси бошлиғи.

Унинг айтишича, ўтган йили университет битирувчилари ва магистрантлар ҳисобига 1957 нафар ёш ўқитувчи ишга қабул қилинган.

«Биз илгари ёш кадрларни жалб қилганимизга қарамай, ўқитувчиларнинг муҳожирликка кетишлари таълим сифатига таъсир кўрсатди. Зеро, ёш ўқитувчилар тажрибали ўқитувчиларнинг ўрнини боса олмайди», — дея қўшимча қилди Олимий.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда Тожикистон жанубида 300 дан ортиқ ўқитувчи-мутахассисга эҳтиёж сезилмоқда.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: