ШИМОЛИЙ КОРЕЯ ЙИЛ БОШИДАН БЕРИ ЕТТИНЧИ МАРТА РАКЕТА СИНОВИНИ ЎТКАЗДИ

Шимолий Корея 30 январ куни йил бошидан бери еттинчи марта ракета синовини ўтказди. Жанубий Корея ҳарбийлари “ракетанинг турини аниқлаш имконияти бўлмагани”ни билдирмоқда.

Reuters агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШнинг 5 ва 11 январдаги музокаралар ўтказиш таклифини инобатга олмаган ҳолда, ўз амбицияларини амалга ошириш мақсадида ракета синовлари ўтказишни давом эттирмоқда.

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея 30 январда ўтказилган ракета синовидан ташвиш билдирди ва Шимолий Кореяни кескин қоралади.

Шимолий Корея ракета ва ядровий дастурлари туфайли АҚШ ва БМТ санкциялари остида қолмоқда. Январ ойининг бошида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин “мамлакат ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этади”, деб баёнот берган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: