Ўш-Исфана автомобил йўлининг 275 метрлик қисми азалдан Тожикистон ери ҳисобланади

Ўш — Исфана автомагистрали ўтадиган Исфара дарёси ўзанининг икки қирғоғи 275 метри асли тожиклар ери ҳисобланади. Қўшнилар бу участкани баҳсли дейишларига ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ, деди Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода «SugdNews» АА мухбирига, Баткен вилояти ҳокими Абдикарим Алимбаевнинг 2022 йил 30 январдаги «Спутник Кыргызстан»га берган  интервьюсига жавобан.

«Минтақа ҳуқуқий муносабатда қайд этилмаган, бу жой ҳозир ҳеч кимга тегишли эмас. Ундан Қирғизистон фуқаролари ҳам, Тожикистон фуқаролари ҳам фойдаланади. Тожикистон томони «Торт-Кочо» ҳудуди Тожикистон Республикаси ҳудуди ҳисобланишини истайди, аммо бу ноқонуний», — деди Алимбаев.

«Қирғиз томонининг «Торт-Кочо» деб атайдиган Зарафшон маҳалласи минтақаси ҳудуди 1924-1929 йиллардаги ҳужжатлар ва 1989 йилги паритет комиссияси материалларига мувофиқ, шубҳасиз Тожикистон Республикаси ҳудуди ҳисобланади. Тожикистон Республикаси {укумати билан Қирғизистон Республикаси {укумати ўртасидаги 2007 йил 18 майдаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомага мувофиқ ,Қирғизистон томонининг илтимосига кўра, автомобил йўли ва кўприкнинг ушбу қисми номинал ҳақ эвазига 49 йилга ижарага берилган эди, — деди Ражаббой Ахмадзода.-Ушбу ҳудуднинг мақоми Давлат чегарасини демаркация қилиш ва делимитация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия доирасида муҳокама қилиниши мумкин эмас».

 

Суғд вилояти Раиси яна қўшимча қилди:

«Бироқ, биз Қирғизистон учун Лайлак ноҳияси билан транспорт алоқалари қанчалик аҳамиятга эга эканлигини тушунамиз ва Тожикистон фуқаролари бу йўлдан эркин борди-келди қилиши ва кундалик эҳтиёж маҳсулотлари ҳамда савдога  мўлжалланган юкларни ташиши учун бемалол ҳаракатланишига тўсқинлик қилмасликлари шарти билан биз қўшниларга ғов бўлмоқчи эмасмиз.

Ражаббой Аҳмадзода икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги ҳарбий тўқнашувга айланган сўнгги можарога ишора қилиб, шундай деди:

«Тожиклар томони ҳеч қачон бу ҳудудни қўшни мамлакатга босим ўтказиш воситаси сифатида ишлатмаган. Агар йўл ёпиб қўйиш ҳоллари юз берган бўлса эди, бу бошқа томоннинг ноқонуний ҳаракатларига жавоб сифатида ёки можаролар пайтида икки давлат фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик чора сифатида

ишлатиларди.

Тожикистон ҳудудининг 275 метрлик қисми ёки қирғиз томони бизники дейдиган «Торт-Кочо» майдони тожик қишлоқлари Хўжаи Аъло ва Сомониён, шунингдек, қирғизларнинг  Кок-Таш ва Ортабоз қишлоқлари жойлашган Исфара дарёсининг икки қирғоғини боғлаб туради.

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: