АКМАЛИДДИН КАРИМОВ — FORMULA 55 ВЕРСИЯСИ БӮЙИЧА 2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ

28 январ куни “Кохи Суруш” киноконцерт  залида, 12 йилдан буён ӯтказилиб келинаётган «Formula55» компанияси версияси бӯйича 2021 йилнинг энг яхши спортчисини тақдирлашнинг навбатдаги маросими бӯлиб ӯтди.

Тақдирлаш маросимида бутун Тожикистон ва ундан ташқарида танилган спортчилар, шунингдек, Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети вакиллари иштирок этдилар. «Formula55» раҳбарияти ва Комитет вакили кириш сӯзи билан барча спортчиларни табриклаб, уларга муваффақият ва зафарлар тилади.

Спорт ривожига салмоқли ҳисса қӯшаётган энг яхши спортчиларимиз –Мижгона Самадова, Акмалиддин Каримов, Темур Раҳимов, Файзали Сардоров, Хушкадам Хусравов ушбу тақдирлаш маросимида энг яхши спортчилар номинациясида  тилга олиндилар.

 

2021 йилнинг энг яхши спортчиси, самбо курашчиси, кӯп карра Тожикистон чемпиони, Сербияда ӯтказилган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Акмалиддин Каримов деб тан олинди.

У диплом, стелла ва 55 000 сомоний пул мукофоти билан тақдирланди.

Эслатиб ӯтамиз, Акмалиддин Каримов Formula55 компанияси версияси бӯйича 2020 йилда ҳам  йилнинг Энг яхши спортчиси бӯлган эди.

Ғолиблар Мижгона Самадова, Акмалиддин Каримов, Темур Рахимов, Файзали Сардоров, Хушкадам Хусравовга ҳар бирларига фахрий ёрлиқ ва 5000 сомоний пул мукофотлари топширилди.

Тадбир сӯнгида спортчилар билан фотосессия ташкил этилди.

 

Таъкидлаш жоизки, «Formula55» компанияси ӯз фаолияти давомида мунтазам равишда турли спорт тадбирларини, шунингдек, мамлакатимиздаги ва хориждаги спортчиларни қӯллаб-қувватлайди.

 

 

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: