ТОЖИКИСТОНДА ВОЯГА ЕТМАГАН ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН ФУҚАРО 20 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Тожикистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича ҳайъати Нозимжон Саминовни вояга етмаган жиянини зўрлаганликда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берилди Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси сайтида.

Дастлабки тергов ва суд давомида у 2021 йил 21 сентябр куни маст ҳолатда Ҳисор шаҳрида истиқомат қилувчи вояга етмаган жиянини зўрлагани аниқланди.

Қизчанинг ота-онаси Россияда ишлагани кетишган, улар қизларини амакиси Нозимжон Саминовга ишониб топширганлари учун унинг қарамоғида бўлган.

Саминовга нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 138-моддаси 3-қисми, «А» банди (Ӯн тўрт ёшга тўлмаган жабрланувчини ёки яқин қариндошини зўрлаш) билан жиноий иш қўзғатилди.

У қаттиқ режимли колонияда 20 йил қамоқ жазосини ўтайди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: