ТОЖИКИСТОНДА ӮТГАН КЕЧА-КУНДУЗДА 10 ТА КОРОНАВИРУС ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ

21 январдан бери коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони расман 223 тага етди.

31 январ куни Тожикистонда коронавирус инфекциясининг 10 та янги ҳолати аниқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги. COVID-19дан тузалиб кетган беморлар ҳақида вазирлик сайтида маълумот йӯқ.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги мамлакатда янги инфекция ҳолати аниқланганини эълон қилган 21 январдан буён вирус юқтириб олганларнинг расмий миқдори 223 нафарга етди.

Вазирлик сайтида қайд этилишича, пандемия бошланганидан ҳозирги кунга қадар Тожикистонда касалланганлар сони 17318 нафарни, соғайганлар сони 17 096 нафарни (98,8 фоизни) ташкил этган.

 

Вафот этганларнинг расмий миқдори кӯп ойлар давомида ӯзгармади ва 124 нафарни ташкил қилади.

«Дунёнинг аксарият мамлакатларида COVID-19нинг тез тарқалиши шароитида, илмий тадқиқотларга асосланиб, ушбу касаллик тарқалишининг олдини олишнинг асосий усулларидан бири аҳолини эмлаш эканлиги аниқланди », — таъкидланади хабарда.

Бугунги кунда мамлакатда катта ёшли аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси давом этмоқда. Бироқ ӯтган ҳафта давомида вазирлик ӯз сайтида эмланганлар сони бӯйича янгиланган маълумотларни эълон қилмади.

2022 йил 20 январ ҳолатига кӯра, Тожикистонда 4 миллион 312 минг 774 киши коронавирусга қарши эмланган. Умуман олганда, 18 ёшдан ошган 5 миллион 826 минг 301 нафар фуқаролар эмланиши зарур.

Мамлакатда COVID-19 га қарши эмлаш 5 турдаги вакциналар билан амалга оширилади: CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfizer ва Спутник V.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг барча аҳолисини санитария ва эпидемиологияга қарши  қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради: тиббий ниқоб тақиш, қӯлларни тез-тез совун билан ювиш ва ижтимоий масофани сақлаш.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: