ТОЖИКИСТОН ЯНА БИР ПАРТИЯ PFIZER ВАКЦИНАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

COVAX  механизми доирасида  Тожикистон 31 январ куни яна 152 100 доза «Pfizer-BioNTech» вакцинасини қабул қилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги.

Республикага коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг охирги партияси 17 декабр куни етказилган эди: АҚШ USAID орқали Тожикистонга 141 570 доза  вакцина етказиб берган.

 

2022 йил 20 январ ҳолатига кӯра, Тожикистонда 4 миллион 312 минг 774 киши коронавирусга қарши эмланган.

Умуман олганда, 18 ёшдан ошган 5 миллион 826 минг 301 нафар фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши зарур.

 

Мамлакатда COVID-19 га қарши эмлаш 5 турдаги вакциналар билан амалга оширилади: CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfizer ва Спутник V.

 

Тожикистонда 18 ёшдан ошган фуқароларнинг коронавирусга қарши эмланиши мажбурийдир. Вазирлик вакцина қабул қилмаган фуқароларга саломатлик марказларидаги оилавий шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: