ДУШАНБЕДА ЕНГИЛ АВТОМОБИЛ ЮК МАШИНАСИГА БОРИБ УРИЛДИ, 5 КИШИ ЖАРОҲАТЛАНДИ

Ички ишлар вазирлиги ҳозирча воқеа тафсилотлари ҳақида хабар бермади

Душанбе шаҳрининг «бетонки» ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада беш киши тан жароҳати олди, бири оғир аҳволда.

Воқеа жойидан олинган видеотасвир ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Кадрларда катта юк машинаси тагига кириб кетган енгил автомобил акс этган. Гувоҳлар ярадорларни машинадан тортиб олишга ёрдам беришди.

Улардан бирининг аҳволи оғир, деб айтилмоқда.

Душанбе шаҳар ички ишлар бошқармаси фавқулодда вазият тафсилотларини аниқлаштириш ва хабар беришга ваъда берди.

Бу хабар кейинчалик кенгроқ шарҳланади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: