ТОЖИКИСТОННИНГ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ХИЗМАТИ: МАМЛАКАТДА АВИАЧИПТАЛАР НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ ЭРКИН

Хизмат масъулларининг таъкидлашича, улар авиакомпанияларни чипта нархини пасайтиришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Тожикистонда реактив ёқилғи ўтган ой 4% га арзонлашди, дея маълум қилди Тожикистон Республикаси ҳукумати қошидаги монополияга қарши курашиш хизматнинг табиий монополияларни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Ҳабиб Абдуллозода.

Унинг сўзларига кўра, йил бошида мамлакат ҳукуматининг топшириғига биноан монополияга қарши курашиш департамент мутахассислари авиация ёқилғисининг нархини таҳлил қилишди.

«Таҳлилларга кўра, январ ойида ёқилғи нархи бир тонна учун $56 га – $1456 дан $1400 га, яъни 4% га камайтирилди. Шу билан бирга ҳисобимизга кўра, авиация керосининг импорт қиймати $ 1,200 бўлади. Бундан ташқари, ёқилғини етказиб бериш ва сотиш билан боғлиқ ички харажатлар мавжуд, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг якуний қиймати аниқланади», деди у.

Шуни таъкидлаш керакки, Тожикистоннинг авиация керосин бозори битта компания-«Топливозаправочная компания» ОТҲЖ нинг тўлиқ монополияси остида, у республикага ушбу турдаги ёқилғини етказиб бериш ва уни мамлакат аэропортларида сотиш билан шуғулланади.

Айни пайтда Абдуллозода антимонопол хизматининг авиачипталарни нарх қўйишга аралашишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

«Авиачипталарнинг нархланиши дунёнинг барча мамлакатларида эркин бўлиб, Тожикистонда ҳам давлат томонидан тартибга солинмайди», — деди у.

Бундан ташқари, экспертнинг таъкидлашича, Тожикистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ авиачипталар нархи авиакомпанияларнинг ўзлари томонидан белгиланади.

Қайд этиш керакки, йўловчилар Тожикистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги йўналишларда авиачипталар нархи юқорилигидан шикоят қилишмоқда.

Январ ойи ўрталарида Тожикистон ҳукумати қошидаги фуқаро авиацияси агентлиги Россияга парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялардан авиачипталар нархларини пасайтиришни ва уларнинг асоссиз равишда ҳаддан ташқари кўтарилишини тушунтиришни талаб қилди.

Тожикистон авиацияси маъмурлари Тожикистондан Россияга ва орқага чипталар ҳар икки йўналишда ҳам 500 доллардан ошмаслиги кераклигини яна бир бор таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойнинг биринчи ярмида Тожикистондан Россияга борадиган йўналишларда авиачипталар нархи сезиларли даражада ошган. Агар Янги йил олдидан ҳам уларни 2 мингдан 3 минг сомонийгача ($177 дан $ 265 гача) сотиб олиш мумкин бўлса, январ ойининг иккинчи ярмида нархлар деярли икки бараварга — 6 минг сомоний ($ 530)дан ошиб кетди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: