ЭЛЧИХОНА МОСКВАДАГИ МУҲОЖИРЛАР ӮРТАСИДАГИ ОММАВИЙ МУШТЛАШУВДА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ ИШТИРОКИНИ ТЕКШИРМОҚДА

Жанжал шанба куни содир бӯлган, аммо дипломатик ваколатхона ҳибсга олинганлар орасида ватандошларимиз бор ёки йӯғлиги ҳақида маълумотга эга эмас.

Москвада муҳожирлар, тахминан тожикистонликлар  ӯртасида оммавий муштлашув содир бӯлди. Натижада полиция  66 нафар қоидабузарларни қӯлга олди, деб хабар берди ТАСС агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбага таяниб.

Тожикистоннинг Москвадаги элчихонасининг “Азия-Плюс”га маълум қилишича, оммавий муштлашувда тожикистонликлар иштирок этгани ҳали тасдиқланмаган.

«Элчихона ушбу фуқароларнинг шахсини тасдиқлаш учун Россиянинг тегишли органларига мурожаат қилди. Агар улар Тожикистон фуқаролари экани тасдиқланса, биз можаро сабаблари ва омилларини аниқлаб, оммавий ахборот воситаларига хабар берамиз », —  баён қилинди элчихона хабарида.

ТАСС хабарига кӯра, шанба куни кечқурун Москва жанубида оммавий муштлашув содир бӯлган.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: