ӮЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ЧЕГАРАСИДА ЭРКИН САВДО МИНТАҚАСИ АМАЛ ҚИЛАДИ

Ӯзбекистоннинг Бешариқ ноҳиясида жойлашган “Андархон” назорат-ӯтказиш нуқтаси яқинида эркин савдо минтақаси  ташкил этилади.

“Андархон” назорат ӯтказиш нуқтаси Ӯзбекистоннинг Фарғона вилояти Бешариқ ноҳиясида жойлашган бӯлиб, Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом ноҳияси ва Исфара шаҳарлари билан чегарадош. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур ҳудудда эркин савдо минтақаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти ҳокимлиги сайтида маълум қилинишича, бу борадаги ишлар бошлаб юборилган.

«Лойиҳага кӯра, савдо минтақаси 5 гектар майдонда ташкил этилиши кӯзда тутилган. Бу ерда йирик савдо мажмуаси қурилади. Савдо нуқталари ҳар икки давлат – Тожикистон ва Ӯзбекистон тадбиркорлари ва савдогарлари ӯртасида тақсимланади », — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, «Андархон» назорат ӯтказиш нуқтаси қадимдан халқаро мақомга эга бӯлган. Ушбу назорат ӯтказиш нуқтаси орқали ҳар куни Тожикистон ва Ӯзбекистоннинг кӯплаб фуқаролари ҳамда узоқ ва яқин хориждан келган меҳмонлар ӯтади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: