ТОЖИКИСТОНДА ИЛК МАРОТИБА: АЛТЕРНАТИВ АСОСДА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ҲАРБИЙЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ

Белгиланган маблағ тӯловлари асосида ҳарбий хизматдан озод қилинган биринчи кӯнгиллилар гуруҳи ҳарбий қасамёд қилди.

Суғд вилоятидаги “Чоруқдаррон” ӯқув маркази базасида белгиланган миқдорда тӯловларни амалга оширган 164 нафар ҳарбий хизматчи бир ойлик ҳарбий тайёргарликни тамомладилар.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кӯра, бир ой давомида ӯқув марказида назарий курслар ва маърузалар ҳамда дарс  машғулотлари ӯтказилди. Ӯқув машғулотлари якунланиб, ҳарбийлар қасамёд қабул қилдилар.

 

Шунингдек, Хатлон вилоятидаги “Фахробод” ӯқув маркази базасида 285 нафар ҳарбий хизматчи бир ойлик ҳарбий тайёргарликдан ӯтдилар.

2021 йил 29 январда қабул қилинган Тожикистон Республикасининг  “Ҳарбий бурч ва ҳарбий хизмат тӯғрисида”ги Қонунининг 37-моддасига мувофиқ, 18 ёшдан 27 ёшгача бӯлган мажбурий хизматга яроқли, муддатли ҳарбий хизматни ӯташдан озод қилиш ёки кечиктириш ҳуқуқига эга бӯлмаган эркак жинсидаги фуқаролар махсус ҳисоб рақамига маблағ ӯтказиш йӯли билан сафарбарлик чақируви захиралари таркибида ихтиёрий равишда ҳарбий хизматни ӯташлари мумкин.

Махсус ҳисоб рақамига ӯтказиладиган маблағ миқдори ҳисоб-китобларнинг 420 кӯрсаткичини ташкил этади. Бу миқдор 2022 йилда 26 минг 880 сомонийга баробардир.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: