ТОЖИКИСТОНДА КАТТА ЁШЛИ АҲОЛИНИНГ ТАХМИНАН 80 ФОИЗИ COVID-19 ГА ҚАРШИ ЭМЛАНДИ

Тожикистонда жорий йилнинг 1 февралигача катта ёшли аҳолининг 79,7 фоизи COVID-19 коронавирусига қарши эмланди, деб хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жумладан, белгиланган рақам бўйича 4 миллион 594 минг 703 киши (мамлакат умумий аҳолисининг 79,7 фоизи) коронавирусга қарши иммунизация қилинди.

Ушбу санага қадар вакцинанинг иккинчи дозасини мамлакатнинг катта ёшли аҳолисининг 3 миллион 902 минг 269 нафари ёки 67,7 фоизи қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда COVID-19 га қарши эмлаш 2021 йил март ойида бошланган.

18 ёшдан ошганлар учун вакцина олиш мажбурийдир.

Мамлакатда COVID-19 га қарши вакцинация CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfizer ва Спутник V вакциналари билан амалга оширалади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан ҳозирги кунгача Тожикистонда касалланганлар сони 17326 кишини, даволанганларнинг умумий сони — 17157 кишини (99%) ташкил этди.

Ўлим миқдори кўп ойлар давомида ўзгармади ва 124 кишини ташкил қилади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: