ТОЖИКИСТОН ЭЛЧИХОНАСИ: МОСКВАДАГИ ОММАВИЙ МУШТЛАШУВДА ҚАТНАШГАН ФУҚАРОЛАР ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИНАДИ

Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ӯтган ҳафта шанба куни Москвада травматик қурол қӯлланган оммавий муштлашувдан сӯнг тожикистонликларнинг ҳибсга олиниши ҳолатига ойдинлик киритди.

«Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган 65 нафардан 15 нафари Тожикистон фуқаролари. Улардан етти нафарига нисбатан маъмурий иш қӯзғатилган ва уларнинг Россия Федерацияси ҳудудидан депортация қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бир нафар фуқарога нисбатан эса 213-модда(безорилик) бӯйича жиноий иш қӯзғатилган», — деб хабар беради «Азия-Плюс»га Тожикистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонасида.

Бироқ элчихона полиция томонидан қӯлга олинган Тожикистоннинг бошқа фуқаролари тақдири ҳақида маълумот бермади.

Элчихона маълумотларига кӯра, 29 январ куни соат 19:00да Москвадаги Востряковский ӯтиш жойида оммавий муштлашув содир бӯлган.

«Маълум бӯлишича, можаро шахсий адоват туфайли юзага келган, сӯнгра оммавий тус олган. Натижада воқеа жойига етиб келган Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчиларни, шунингдек, воқеа жойида ҳозир бӯлган – жами 65 нафар фуқароларни полиция бӯлимига олиб кетган », — дейилади элчихона хабарида.

Дипломатик ваколатхона Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига мазкур ҳолатни тергов қилиш жараёнида Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоя қилишни сӯраб мурожаат қилган ва зарурат туғилган тақдирда элчихонанинг консуллик хизмати Тожикистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кӯрсатишга тайёр эканлигини билдирган, деб қайд этади элчихонадаги манба.

Дипломатик ваколатхона яна бир маротиба Россия Федерацияси ҳудудида истиқомат қилувчи Тожикистон Республикасининг барча фуқароларини ҳар қандай провакацион ҳаракатлардан тийилишга ва истиқомат қилаётган мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилиш ҳамда уларга мунтазам риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ӯтамиз, мазкур можаро ҳақида оммавий ахборот воситалари 31 январ куни ёзган эди. ТАСС ахборот агентлиги Россия Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, можаро маиший сабабларга кӯра юзага келганлиги ҳақида хабар берди. Қӯлга олинганлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Безорилик моддаси билан айбланган уч кишига қӯзғатилган жиноят иши судга оширилди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: