ОЛИМЛАР САРАТОННИНГ 11 ТУРИ РИВОЖЛАНИШИ ХАВФИНИ КАМАЙТИРУВЧИ ВИТАМИННИ АЙТИШДИ

Тадқиқот муаллифлари кунига камида 200 мг аскорбин кислотасини истеъмол қилишни тавсия этишган.

Хитойлик олимлар С витаминини истеъмол қилиш ва саратон касаллигининг турли шакллари ривожланиши орасидаги боғлиқлик тўғрисидаги 3562та илмий ишни ўрганиб чиқди. Уларнинг хулосасига кўра, С витаминини истеъмол қилиш саратоннинг 11 тури ривожланиши хавфини камайтиради.

Қайд этилишича, С витамини сийдик пуфаги, бачадон, ошқозон, қизилўнгач, ўпка, ошқозоности бези, простата, буйрак саратонлари, глиома ривожланиши хавфини сезиларли даражада пасайтиради.

Мақола муаллифлари кунига камида 200 мг аскорбин кислотасини истеъмол қилишни тавсия этишган.

Шу билан бирга, олимлар С витаминининг манбаи мева ва сабзавотлар эканлигини таъкидлаган. Уларнинг ёзишича, мева-сабзавотлардаги бошқа фойдали моддалар С витамини билан биргаликда турли ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: