ТАНИҚЛИ ХОНАНДА ДАМИРБЕК ОЛИМОВ БАХТСИЗ ҲОДИСА ТУФАЙЛИ ҲАЛОК БӮЛДИ

Санъаткор эндигина 33 ёшни қаршилаган эди.

Бугун тунда таниқли хонанда, 33 ёшли Дамирбек Олимов автоҳалокатда вафот этгани ҳақида унинг дӯстлари ва яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.

 

«Азия-Плюс»га хонанданинг яқинларидан бирининг айтишича, у кеча Бобожон Ғафуров ноҳиясида тӯйда бӯлган.

Саҳар соат учда тадбирдан қайтаётган маҳалда икки нафар мусиқачилари билан аварияга учради. Барча жароҳатланганлар Хужанд шаҳар касалхонасига етказилган, афсуски, Дамирбек Олимов олган оғир жароҳатлари туфайли вафот этган.

Дамирбек Олимов 1989 йилнинг 20 мартида Суғд вилоятининг Деваштич ноҳиясида туғилган.

 

1995-2004 йилларда ӯрта мактабни тугатгач, Хужанд шаҳридаги Содирхон Ҳофиз номидаги санъат институтида таҳсил олди.

Хонанда ӯз фаолиятини 2009 йилда бошлаган. СССР Халқ артисти Жӯрабек Муродов раҳбарлигидаги “Нури Хуҷанд” ансамблида ва “Садои Суғд” жамоасида фаолият юритган. Оилали 3 нафар фарзанди – 2 ӯғил ва бир қизи бор.

Эслатиб ӯтамиз, 2020 йилнинг август ойида яна бир машҳур тожик хонандаси Баҳром Ғафурий пойтахтда содир бӯлган даҳшатли бахтсиз ҳодисада вафот этган эди.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: