ЎЗБЕКИСТОНДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ КАМИДА БИТТА МУСИҚА АСБОБИНИ ЧАЛИШНИ ЎРГАНИШИ ШАРТ БЎЛАДИ

Унинг баҳоси аттестатга қўйилади

Ўзбекистонда 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади.

Унинг баҳоси аттестатга қўйилади, деб қайд этилган Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2 феврал куни имзоланган фармонида, деб ёзади Подробности.уз.  

Ҳужжатда таъкидланишича, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар миллий чолғу асбобларидан камида биттасида куй ижро этишга ўргатилади.

Миллий мусиқа асбоблари рўйхати ҳали эълон қилинмаган.

Бундан ташқари, таълим муассасаларида «Мусиқа» фанидан ҳафтасига бир академик соат, шунингдек, миллий чолғу асбобларида куй ижрочилиги бўйича ҳафталик амалий тўгарак ва факултатив машғулотлар ўтказилади.

«Мусиқа» фани бўйича ўқитувчилар учун камида битта, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб эса камида учта миллий чолғу асбобида куй ижро этиш малакасига эга бўлиш мажбурий талаб қилинади.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: