«ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИ ЙӮҚ ». МАОРИФ ВАЗИРИ ТОЖИКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАРНИ ҚИРҒИЗИСТОНГА БОРМАСЛИККА ЧАҚИРДИ

Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Муҳаммадюсуф Имомзода Қирғизистонда таҳсил олаётган талабаларни муносабатлар мӯътадиллашгунига қадар бу давлатга бормасликка чақирди. Бу ҳақда вазир 3 феврал куни бӯлиб ӯтган матбуот анжуманида маълум қилди ва бу чақириқ фақатгина  мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

«Бугунги кунда Қирғизистонда Тожикистон фуқароларининг хавфсизлиги таъминланмаган. Ҳеч ким уларнинг хавфсизлигига кафолат бера олмайди. Улар ҳар қандай баҳона билан (талабаларга,-таҳр.) босим ӯтказиши мумкин. Талабалардан у ерга бормасликни илтимос қилдик, биз ёрдам берамиз », — деди вазир.

Вазирнинг сӯзларига кӯра, Қирғизистон олий ӯқув юртларида 2000 дан зиёд тожикистонлик талаба таҳсил олган.

«Қирғизистон Тожикистон билан чегараларни ёпгандан сӯнг, талабалар бизга мурожаат қилишди ва биз уларни Қирғизистонда ӯқиган мутахассисликлари бӯйича қабул қилдик. Бизга 464 нафар талаба мурожаат қилди, биз уларга Тожикистон олий ӯқув юртларига киришларида ёрдам  бердик », — қайд этади Имомзода.

Имомзода , шунингдек,  айрим талабаларнинг тасдиқловчи ҳужжатлари йӯқлигига қарамай, Тожикистон олий ӯқув юртларига қабул қилинганини айтди.

Қирғизистон олий ӯқув юртлари маъмурияти талабаларимизга ҳужжатларини қайтармаяпти, чунки улар хорижлик талабаларин йӯқотишни хоҳламайдилар ва бу бизга муаммо туғдиради. Биз ҳозирча талабаларни тасдиқловчи ҳужжатларсиз қабул қиляпмиз, бироқ муносабатлар яхшиланганидан сӯнг, албатта, уларнинг ҳужжатларини талаб қиламиз », — дейилади вазир баёнотида.

Вазир, шунингдек, Марказий Осиё университетида таҳсил олаётган бир тожикистонлик талаба қизнинг ушлаб турилганини мисол келтирди.

«Оммавий ахборот воситаларида шу маълум қилиндики, талаба қиз Норин (Қирғизистон) шаҳрида жойлашган Марказий Осиё университетида ӯқиш учун учинчи давлатлардан ӯтган. У қӯлга олинган ва қамоқда тутилмоқда. Айни пайтда бу масала билан Тожикистоннинг Бишкекдаги элчихонаси шуғулланмоқда. Хоруғ шаҳрида ҳам шу каби университет мавжуд, хоҳловчилар ӯша ерда ӯқиши мумкин », – таъкидлади Имомзода.

 

Имомзода, шунингдек, Қирғизистондаги Марказий Осиё университетида таҳсил олаётган тожикистонлик талабалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида университет раҳбарияти талабалар учун   Хоруғ шаҳрида  ӯқишни давом эттириш имкониятини сӯраганини айтиб ӯтди.

Эслатиб ӯтамиз, 2 феврал куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ӯз мурожаатида “Тожикистон фуқароларига нисбатан нохолис муносабатда бӯлиш фактлари мавжудлиги” туфайли мамлакат фуқароларига Қирғизистонга боришдан тийилишни қатъий тавсия қилган эди.

 

Ӯтган йилги можаролардан сӯнг 2021 йил 21 майдан Қирғизистон Тожикистон билан чегараларини бир томонлама ёпди ва шу кунгача ёпиқлигича қолмоқда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ӯтган йилнинг 23 октябрида чегаралар делимитация ва демаркация тугаганидан сӯнг очилишини айтди: «Биз можароларнинг олдини олиш учун уларни ҳозирча ёпиқ ҳолда ушлаб турамиз ».

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: