ДАМИРБЕК ОЛИМОВ ҲАЛОК БӮЛГАН ЙӮЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ ТАФСИЛОТЛАРИ

Honda русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йӯқотиб, машина ағдарилиб кетган.

Ички ишлар вазирлигининг Суғд вилояти бӯйича бошқармаси матбуот маркази бошлиғи Акбар Шариповнинг SN ахборот агентлигига маълум қилишича, ЙТҲ 5 феврал куни соат 01:40  атрофида Сомғор –Хужанд трассасида, Ваҳдат миллий боғи ҳудудида содир бӯлган.  Honda русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йӯқотиб, машина ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, 1993-95 йилларда туғилган икки нафар йӯловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага етказилган.

“Ушбу ҳолат бӯйича тергов давом этмоқда ва ҳодиса сабаблари ӯрганилмоқда”, –  таъкидлади Акбар Шарипов.

 

33 ёшли Дамирбек Олимов миллий ва тожик саҳнасининг энг яхши хонандаларидан бири эди. 1989 йилнинг 20 мартида Суғд вилояти Деваштич ноҳиясида туғилган. Хонанда Ботуржон Олимов оиласида тарбияланган.

1995-2004 йилларда ӯрта мактабни тугатгач, Хужанд шаҳридаги Содирхон Ҳофиз номидаги санъат институтида таҳсил олди.

Хонанда ӯз фаолиятини 2009 йилда бошлаган. СССР Халқ артисти Жӯрабек Муродов раҳбарлигидаги “Нури Хуҷанд” ансамблида ва “Садои Суғд” жамоасида фаолият юритган. Оилали 3 нафар фарзанди – 2 ӯғил ва бир қизи бор.

 БИЗНИ   FACEBOOK     TELEGRAM    INSTAGRAM   ДА ҲАМ  КУЗАТИБ БОРИНГ!

Добавить комментарий

%d такие блоггеры, как: